Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

вожиб. Бир мазҳабни бутунича олишда шундай усул ишлатилади. Аммо ҳар бир ҳукмда бундай таржиҳ қилинмайди.

 

Тақлиддаги муражжиҳ иккита бўлиб, биринчиси умумий муражжиҳ. Жаъфар ас-Содиқ ва Молик ибн Анас каби тақлид қилиниш кўзда тутилаётган кишиларга тааллуқли муражжиҳлар умумий ҳисобланади. Иккинчиси эса хос муражжиҳ бўлиб, у тақлид қилиниш кўзда тутилган битта шаръий ҳукмда бўлади. Аммо аъламият (билувчироқлиги) иккисида ҳам ҳисобга олинади. Масалан, Моликнинг замонида Мадинада содир бўлган ҳодиса хусусида Молик Абу Юсуфга нисбатан билувчироқ ҳисобланади. Жаъфарнинг даврида Куфада содир бўлган ҳодисада эса Жаъфар Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билувчироқдир. Ҳодисаларга нисбатан шундай таржиҳ қилинади. Аммо тақлид қилаётган кишига келсак, мужтаҳид ҳақида муқаллидга етиб келган маълумотларга қаралади.

 

Аъламият - яхши билишнинг ўзигина ягона муражжиҳ бўлолмайди ва тақлид қилиш учун ҳам унинг ўзи кифоя эмас. Балки аъламият фақат тақлидчи киши ва тақлид қилинмоқчи бўлган ҳукмгагина умумий муражжиҳ бўла олади. Аммо ҳукмга нисбатан ҳақиқий муражжиҳ ҳукм суянган далилнинг кучлилигидир. Бироқ, муқаллид далилни билмагани сабабли аъламият бўлиши ҳисобга олинган. Албатта бу ўринда муқаллидлар ҳолатининг хилма-хиллигига қараб муражжиҳлар ҳам кўпдир.

 

 

Муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг муражжиҳотлари

Тақлид ҳужжат мулзима (амал қилишга мажбур этувчи далил)сиз бировнинг сўзини олишдир. Бировнинг сўзини ҳужжат мулзимасиз олиш тақлид ҳисоблангани каби, бировнинг сўзига ҳужжат мулзимасиз амал қилиш ҳам тақлиддир. Омининг мужтаҳид сўзини олиши ва мужтаҳид бошқа бир мужтаҳиднинг сўзини олиши бунга мисол бўлади. Аммо Расулуллоҳс.а.в.га ёки саҳобаларнинг ижмосига мурожаат қилиш тақлид ҳисобланмайди. Чунки бу бировнинг сўзини олиш эмас, балки далилнинг ўзига мурожаат қилиш демакдир. Шунингдек, омининг муфтийга мурожаати ҳам унга тақлид эмас, балки фатво сўраш ва ўрганишдир. Яъни омининг билувчига мурожаати тақлид эмас, чунки бу шаръий ҳукм сўраш ва шаръий ҳукмни ўрганиш ҳисобланади. Аммо бирор сўзнинг далилини билиб қабул қилишда унга қаралади: агар фақат далилни билиш бўлса, қабрлар зиёратини билиш каби, жоиздир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг: «Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Огоҳ бўлингларки, қабрларни зиёрат қилинглар», ҳадислари туфайли қабрларни зиёрат қилиш жоизлигини билса, бу ҳолда у муқаллид ҳисобланади. Чунки у далилини билса-да, ҳужжат мулзимасиз бошқанинг сўзини қабул қилди. Яъни далилни бу масалага ўзи излаб топгани йўқ. Шунинг учун бу далил унга нисбатан ҳужжат мулзима бўлмайди. Аммо бу далилни чуқур муҳокамадан ўтказиб ва истинбот қилгандан сўнг билиш шу ҳукмни айтган мужтаҳиднинг ижтиҳодига мувофиқ келган ижтиҳод ҳисобланади. Чунки далилни текшириб, ундан ҳукм истинбот қилишга мужтаҳиддан бошқаси қодир эмас. Далилни текшириб, ундан ҳукм истинбот қилиш учун эса

 

158-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260